ico

Телефон

Ваше имя

Когда звонить?

Оставьте заявку и наш менеджер свяжется с вами в ближайшее время

Расмий муносабат

img

Қурилиш вазирлиги сайтида эълон қилиниб, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган “Навоий вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бино”лар ҳақида маълум қилинган хабарларда қурилаётган биноларда ҳудудий инспекцияни хабардор қилмаслик, техник ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги ҳолатлари аниқланган. Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 июлдаги Қ-214-сонли қарори билан «Zarafshan Golden Group» МЧЖга Зарафшон шаҳар 13-кичик туман ҳудудидан, шаҳарнинг бош режасига асосан “Кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун” 0,525 га ер майдони ажратиб берилган. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун архитектура-режалаштириш топшириғи Навоий вилоят Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан 2020 йил 25 августда тасдиқланган ҳамда табиий газ, электр тармоқлари, ичимлик суви ва канализация тармоқларига уланиш юзасидан техник шартлар берилган. Давлат экологик экспертизаси хулосаси олинган. Мазкур ер майдонида юртимизда биринчи бор йиғма темир-бетон кунструкциялари асосида замонавий, 12 қаватли турар-жой биноси қуриш учун Россиянинг “УДС-Инжиниринг” компанияси билан 2020 йил 24 августда имзоланган шартномага асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаб берилди. Мазкур қурилиш объектини юртимизда адаптациядан ўтказишда маълум вақт талаб этилиб, “TOSHUYJOYLITI” АЖ томонидан адаптация ишлари якунланди. Мазкур қурилиш объектида фақат котлован қисми ишлари якунланиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлатиш ва белгиланган тартибда Давлат экспертизасидан ўтказиб, ҳужжатлар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар жорий йил 9 февралида вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан берилган ёзма кўрсатмага асосан қурилиш ишлари тўхтатилган ва бу ҳақда инспекцияга хабар қилинган. Шунингдек, жамиятимиз томонидан таъсис этилган “ZARAFSHON BUILDINGS” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан турар-жой бинолари, савдо ва маиший бинолар қурилиши юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланиб, техник шартлар, давлат экологик хулосаси ва бошқа зарурий ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмоқда. Тегишли ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги маълум қиламиз.

Компания Ахборот хизмати.

Другие новости