ico

Телефон

Ваше имя

Когда звонить?

Оставьте заявку и наш менеджер свяжется с вами в ближайшее время

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

img

Бугун айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб, муҳокамаларга сабаб бўлаётган жорий йил 7 июнь куни «Zarafshan Golden Group» МЧЖга қарашли Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғин натижасида бир нафар ишчи ходим ҳалок бўлганлиги ва бир нафар ФВВ ходими тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
 Компанияга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида муқобил энергия (кўмир)дан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни амалга ошириш вақтида ускунанинг кўмир сақлаш бункерида 7 июнь куни тахминан соат 15:52ларда ёнғин келиб чиққан. Зудлик билан берилган хабарга асосан ФВВ ходимлари ёнғинни ўчириш мақсадида воқеа жойига етиб келиб, ёнғин бартараф этилган. Афсуски, ФВВ ходими билан ёнғин ўчоғи деб кўрилаётган, қурилма устки қисмига чиққан компаниянинг 1994 йилда туғилган ишчиси вафот этган ва бир нафар ФВВ ходими тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
 Айрим сайтлар ва блогерлар оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш ва тарқатиш билан боғлиқ тамойилларига зид тарзда, яъни тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлигини текширмасдан, ҳатто муаллифини ҳам кўрсатмасдан эълон қилинган шу мазмундаги хабарларда, “Zarafshon Golden Grоup” МЧЖнинг 91,5 фоизлик улуши Навоий вилоят кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Ғаниевич Файзиевга тегишли экани, ушбу компания нафақат Навоий вилоятида, балки Тошкент шаҳрида ҳам қурилиш ишларини амалга ошириб келиши, компания Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан 8,2 млрд сўмга 650 ўринли карантин зонасини қурганлиги, март ойида Қурилиш вазирлиги жойлардаги қурилишларни ўрганиши давомида Навоий вилояти бўйича берилган маълумотлардан маълум бўлишича, «Zarafshon Golden Grоup» Зарафшон шаҳрида шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлиги, «Zarafshon Golden Grоup» МЧЖ таъсислигидаги Zarafshon Buildings компанияси эса Тошкент шаҳрида қурилиш ишларини амалга ошириб келиши ва Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, Яккасарой туманида амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, қурилиш ишларини амалга оширганлиги, на назорат инспекцияси, на суднинг талабларини бажарган”лиги ҳақидаги хабари асоссиздир. Мазкур хабарлар маълум вақт ўтгач айрим cайтларда негадир ўзгартирилди.
 Ушбу хабардаги Карантин зонаси қурилиши, Зарафшон шаҳрида шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан бошланган, деб кўрсатилган кўп қаватли турар-жой объектининг барча зарурий ҳужжатлари расмийлаштирилган. “Zarafshon Buildings” МЧЖ томонидан Яккасарой туманида қонунчилик талабларини бузиб, қурилиш ишларини амалга оширганлиги, на назорат инспекцияси, на суднинг талабларини бажарганлиги ҳақидаги маълумотлар асоссиздир. Ҳолатни тегишли органлардан аниқламасдан, компания ва унинг раҳбариятини обрўсизлантириш мақсадида одамларни чалғитувчи хабар тарқатилган. 
 Ҳолат юзасидан Навоий вилоят ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида ёнғиннинг келиб чиқиши, ишчи ходимнинг вафот этиши ва ФВВ ходимининг тан жароҳати олиши сабаблари аниқланиб, махсус комиссия хулосасига кўра қонуний баҳо берилади.
 Компания раҳбарияти бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирган ҳолда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатмоқда.
 Айрим ОАВ ва блогерлардан келгусида хабарларни тарқатишда вазиятга аниқлик киритиб, қуруқ шов-шувнинг ортидан қувмай, ахборотни холис ва ҳаққоний тарқатишларини, ўқувчини чалғитмаган ва компаниянинг ишчанлик обрўига путур етказмаган ҳолда компания фаолияти билан боғлиқ хабар ва материалларни тарқатилшда компания Ахборот хизмати билан боғланиб, воқеаларни ёритишда холис, ҳаққоний ва адолат мезонларига амал қилишларини илтимос қиламиз.
  
 Компания Ахборот хизмати.

 

Другие новости