ico

Телефон

Ваше имя

Когда звонить?

Оставьте заявку и наш менеджер свяжется с вами в ближайшее время

ЯНГИ КОРХОНАНИНГ ИЛК МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

img

Узоқ ва машаққатли меҳнат ўз натижасини берса бундан ортиқ қувонч бўлмаса керак.
“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси жамоасининг бир неча йиллардан буён кечаю-кундуз тинимсиз меҳнатлари натижасини берди. Бугун Хитойнинг “КЕDА”  компаниясининг автоклав усули билан тайёрланадиган йилига 180 000 метр куб газобетон ҳамда ва Испаниянинг “RESIMART” компаниясининг 80 турдаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи замонавий технологиялари асосида барпо этилган заводда биринчи газобетон маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Бу қувончли дамлар компания тарихида ўзининг ёрқин саҳифасида қолишига шубҳа йўқ. Бу кўтаринкилик жамоамизда келгусида инновациялар устида кўпроқ ишлашга ҳамда янги лойиҳалар устида бош қотиришга ундайди.
Барчангизни янги зафарлар билан табриклаймиз!

Компания Ахборот хизмати.

Другие новости