ico

Телефон

Ваше имя

Когда звонить?

Оставьте заявку и наш менеджер свяжется с вами в ближайшее время

ЗАМОНАВИЙ КЎЧАТЧИЛИК ТАРМОҒИ ЯРАТИЛАДИ

img

Дунёда аҳоли сонининг кундан-кунга кўпайиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Бундай шароитда истеъмол талабини қондириш, аҳолини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш долзарб аҳамият касб этади. “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясида ана шундай талаблардан келиб чиққан ҳолда истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилган.
Компания раҳбарияти ташаббуси билан 28 апрель куни Кармана туманида иссиқхоначилик тармоғи эгалари иштирокида кўчат етиштириш бўйича республика кўргазмали семинар-тренинги ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари кўчатчиликка ихтисослашган замонавий иссиқхона имкониятлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Ушбу лойиҳа минтақадаги агрономлар учун ўзига хос намунавий марказга айланиши мумкинлиги эътироф этилди. У ерда кўчатчилик йўналишида Нидерландия стандартлари бўйича сабоқ олиш имконияти мавжуд.

Компания Ахборот хизмати.

Другие новости