ico

Телефон

Ваше имя

Когда звонить?

Оставьте заявку и наш менеджер свяжется с вами в ближайшее время

ИНТЕНСИВ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ

img

Боғдорчилик ва токзорчиликни ривожлантириш орқали аҳолини ҳам озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида “Zarafshаn Golden Group” компанияси томонидан бир қатор лойиҳалар амалга ошмоқда. Куни кеча компания таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиев Кармана туманидаги ушбу боғ ва токзорларда бўлиб, деҳқон ва мутахассисларга ўз тавсияларини берди.
Жумладан, 5 гектар ер майдонида томчилаб суғориш асосида Фарғона вилоятидан “Қора шаҳзода”, “Ҳусайни”, “Келин бармоқ”, “Мерседес”, “Қизил ҳусайни” узум навларидан  токзор барпо этилди.
Шунингдек, 10 гектар ерда интенсив мевали боғда "Голден Делишес", "Стар кримсон", "Ренет Симиренко" каби навларидан иборат мингдан ортиқ олма кўчатлари ташкил этади.
Бу ерда етиштирилаётган мевалар маҳаллий бозорларни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилиши билан бирга  20 нафарга яқни инсонларнинг бандлигини таъминлайди.

Компания Ахборот хизмати.

Другие новости