ico

Телефон

Ваше имя

Когда звонить?

Оставьте заявку и наш менеджер свяжется с вами в ближайшее время

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА

img

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА мамлакатимизда замонавий, инновацион усуллари асосида ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали агробизнеснинг кластер модели тадбиқ этилаяпти. Олий Мажлис Сенати аъзоси, тадбиркор Улуғбек Файзиев ташаббуси билан “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси “Serasan Yapi Teknik” ҳамда “Varnet Glass Greenhouse Systems” каби Туркиянинг кўзга кўринган компаниялари билан имзоланган ҳамкорлик битимига асосан 6 гектар майдонда шишали, гидропоника усулидаги иссиқхона барпо этиш ишлари якунига етмоқда. Шунингдек, бир гектар майдонда иссиқхона кўчатлари етиштиришга ихтисослашган замонавий мажмуада ҳам ишлар режа асосида давом этмоқда. У. Файзиев ушбу лойиҳаларнинг боришини шахсан назорат қилиб, ҳар бир деталлни ўз ўрнида бўлиши ва ўрнатилган ускуналар узоқ муддат самарали ишлаши учун эътибор билан ёндашиш кераклиги юзасидан тавсиялар берди.

Компания Ахборот хизмати.

 

 

Другие новости