ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • О нас
  • ТАДБИРКОРНИНГ ЎРНИ ХАЛҚ ОРАСИДА БЎЛИШИ КЕРАК.

Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар. Халқимиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ эканлигини давлатимиз Раҳбари алоҳида эътироф этдилар.
Ушбу даъваткор сўзларидан руҳланиб биз каби тадбиркорлар ҳудудларида яшаётган кам таъминланган оилаларга кўмак беришга, ўз саховатпешаликларини намойиш этишга киришдилар. Биз ҳам хайрли ишга ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшиш ниятида Навоий вилоятида истиқомат қилаётган 113 нафар оилани оталиққа олиб, уларга уч ой мобайнида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари учун маблағлар тўлаб берилиши йўлга қўйилиб, 100 нафар фуқароларимиз доимий иш билан таъминланди.
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан узоқ йиллик ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимиз натижасида банкнинг молиявий қўмаги билан Кармана туманида замонавий иссиқхоналар мажмуаси, асаларичилик, узумчилик, боғдорчилик каби лойиҳалар ҳамда Қизилтепа туманида ташкил этилаётган янги текстиль фабрикаси фойдаланишга топширилиши натижасида жорий йил сентябрь ойига қадар жами 800 дан ортиқ янги иш ўринларини яратилишига, пировардида юртимиздаги камбағаллик муаммосини қисман бўлсада бартараф этилишида ўз хиссамизни қўшган бўламиз.

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!