ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • О нас
  • БУГУН ХАЛҚҚА ҲАР ГАЛГИДАН ЯҚИНРОҚМИЗ.






Олий Мажлис Сенати аъзоси, тадбиркор Улуғбек Файзиев Зарафшон шаҳридаги деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳамда харидорларнинг муаммолари, яратилган шароитлари билан яқиндан танишди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуаларида арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилган. Савдо дўконлари тегишли тартибда дизенфекция қилинмоқда. Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, сотувчилар ҳамда харидорлар ўртасида масофа сақланилиши, сунъий равишда маҳсулотлар танқислигини вужудга келтирмаслик, нарх-навони оширишга йўл қўймаслик, бунга йўл қўйган тадбиркорларга қатъий чоралар кўрилиши, шунингдек, асоссиз миш-мишлар тарқатмаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, сенатор НКМК Давлат корхонасига қарашли “Агама” тўқувчилик-тикувчилик фабрикасида бўлиб, карантин даврида ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Жорий йил 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъул эканлигимиз, бунинг учун ҳар биримиз кундалик юмушларимизни хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!