ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Новости
  • БАРЧАСИ КЕЛГУСИ ФАОЛИЯТИМИЗНИ ИЗЧИЛ ВА ҚАТЪИЯТ БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРИШИМИЗГА БОҒЛИҚ

Президентимизнинг мазкур фармони туфайли карантин даврида тадбиркорлик фаолиятининг янада қўллаб-қувватланиши, айниқса, кредит тўловлар, солиққа оид масалалар бўйича имтиёзларнинг яратилгани ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат самарадорлиги янада оширади.
Барчамизга маълумки, дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда. Мамлакатимизда касаллик кенг кўламда тарқалиб кетмаслиги учун беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганларни ҳамда эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахсларни алоҳидалаш тадбирлари нечоғлик тўғри ўтказилганлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.
Шундай экан, ҳар биримиз карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилишимиз, ортиқча мулоқотдан чекланишимиз, энг асосийси, уйда қолишимиз керак! Қачонки, касаллик бир одамдан иккинчи одамга юқишига йўл қўймасак, эпидемик вазиятни жиловлай оламиз. Акс ҳолда, вазият мураккаблигича қолади. “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонининг эълон қилиниши биз каби тадбиркорларни қийнаётган муаммоларга аниқ ечим бўлди.
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни янги босқичга кўтариш ишлари олиб борилаётган бир пайтда бу каби офат ўзининг жиддий таъсирини кўрсатаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларни ўқиб ҳали барчаси олдинда эканлигини англаб етган соҳа вакиллари бирлашмоқда, мақсадлар муштараклашмоқда, десак асло муболаға бўлмайди.
Карантин эълон қилиниши орқасидан барча ҳудудларда умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматларининг фаолияти ҳам тўхтатилди ҳамда асосий фаолиятимиз ҳисобланган турар-жой биноларини қуришдаги ишларимиз ҳам озроқ сустлашиб қолди. Бу каби ҳолатлар бошқа тадбиркорларда ҳам кузатилмоқда. Муҳими, биз билан ўтган йиллар мобайнида елкадош бўлиб меҳнат қилиб келаётган заҳматкаш ишчи-ходимларимизнинг иш ҳақи ва уларни иш билан таъминлашдик мураккаб муаммонинг ечими бизни қийнаётган эди.
Шубҳасиз, юртбошимизнинг бу фармони биз каби тадбиркорларнинг жонига оро кирди, янги йўналишлар устида ишлашимизга туртки бўлди.
Фармонга кўра туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларнинг ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилиб, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларининг айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилди. Ҳозирги кунга қадар тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайдиган бўлди. 
Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилиши бизни янада фаолроқ ишлашга ва фаолиятимизни янада ривожланиши учун асос бўлишига ишонаман.
Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “...ҳар бир раҳбар корхоналар, тадбиркорларнинг муаммосига алоҳида ёндашиб, уларни ҳал қилишда “бевосита бошқарув” режимига ўтиши керак”.
Халқимизда, “Сабр таги олтин”, деган нақл бор. Ҳатто тиббиёт оламида алоҳида эътироф этиладиган Абу Али Ибн Синонинг “Сабр давонинг ярми”, деган ажойиб гапларида ҳам ҳикмат бор. Сабрнинг роҳатини ҳис қилганлар кам, лекин чин сабрлилар унинг ортидан келувчи битмас савобу ажрларга эришганлар.
Ушбу синовли дамларда сабрли бўлиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида юзага келган вазиятдан чиқа олишимизга ишонамиз ҳамда вазифаларни биргаликда самарали ижро этамиз, деб ҳисоблаймиз.
 
Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshan Golden Group” МЧЖ таъсисчиси.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!