ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Новости
  • Синовли дамларни биргаликда енгамиз

Муносабат

Куни кеча Президентимизнинг “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Бу тарихий ҳужжат пандемия даврида, айниқса биз каби тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиб, уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда инсониятни ташвишга солиб турган короновирус инфекцияси ҳар биримиздан якдиллик билан, унга қарши курашишга, касалликнинг таақалишини олдини олишга чорламоқда. Чунки, оммавий ахборот воситалари кўриб турганимиздек, айрим давлатларда карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида беморлар, вафот этганлар сони тобора ортиб бормоқда. Афсуски, юртдошларимиз орасида ҳам ўзи ва яқинлари саломатлигига бепарво, санитария-гигиена қоидаларига, карантин тадбирларига буйсунмайдиганлари ҳам учраб турибди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ишлари давлатимизнинг устувор вазифаси сифатидан белгиланган. Мазкур тезюқар касалликка қарши курашиш ишларига нафақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги, балки барча мутасадди ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар сафарбар этилган. Юртимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида кўрилаётган чоралар нафақат фуқароларимиз, бошқа давлат вакиллари томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.

Мамлакатимизда короновирус инфекцияси қайд қилинган илк кундан бошлаб таълим муассасаларидаги 8,3 миллион фарзандларимизга таътил берилди, 80 минг талаба марказлашган ҳолда яшаш жойларига жўнатилди. Таълим узилишларнинг олдини олиш мақсадида 30 мартдан бошлаб теледарслар, интернат тармоқлари орқали видео ва онлайн дарслар эфирга узатилмоқда. Давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш ҳақида уларга турли хизматларни кўрсатиш онлайн режимга ўтказилди.

Навоий шаҳридаги “Zarafshan Golden Group” компанияси қурилиш, транспорт, меҳмонхона ва ресторан хизматлари, текстиль, металл конструкциялар, тош минералларини қайта ишлаш, мебелсозлик, темир-бетон ва газобетон, ғишт, оҳак, туз каби маҳсулотларини ишлаб чиқариш, иссиқхона ва боғдорчилик йўналишларида самарали фаолият кўрсатиб келаяпти.

Биз тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар халқимизга шундай синовли дамларда сахийлик қилиб, хизмат қилишга ундайди.

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!