ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Новости
  • СЕНАТНИНГ УЧИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 24 марта 2020

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.
Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги, “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари парламент юқори палатаси аъзолари томонидан муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги биринчи масала - “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама қилинди. Қонунда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик, уларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари ва интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, Сенат аъзолари Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги ва бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, тадбиркор Улуғбек Файзиев ҳам қатнашди.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!