ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Новости
  • ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР


Жорий йилнинг 9-26 март кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг депутатлари учун фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этишлари бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтиши белгиланган.
Айни кунларда 60 нафар халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатлари ўқув-семинар машғулотларида фаол иштирок этмоқдалар.
Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, унда вакиллик органларининг ўрни, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий Кенгашларнинг тузилмаси ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари, Кенгаш иш режаси, сессияларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни, қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш, вақтдан унумли фойдаланиш, депутат фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, Кенгашнинг доимий комиссиялари фаолиятини самарали йўлга қўйиш каби мавзуларда маърузар тингланмоқда. Шунингдек, депутатнинг аҳоли билан мулоқоти, муаммоларни аниқлаш хамда ҳал этиш чоралари, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш кўникмалари, мулоқот самарадорлиги, маҳаллий Кенгашларда дастурлар, инвестиция ва ҳудудни ривожлантиришга доир бошка ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, тегишли давлат органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш, “Тайм-менежмент” вақтидан унумли фойдаланиш мавзуларида ҳам тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.
Ўқув машғулотлар мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасидаги етук мутахассислари, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарларидан таркиб топган жами йигирмага яқин маърузачилар томонидан олиб борилаяпти.
Мазкур ўқув-семинар машғулотларида “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиев ҳам иштирок этмоқда.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!