ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Новости
  • ҒОЗҒОНДА НАВРЎЗ САЙЛИ



Наврўз юртимизга тамомила янгича бир шукуҳ ва тантана билан кириб келмоқда. Бугун жамиятимизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишлар, юксалишлар жараёнида юртимизда яшаётган барча миллатлар билан бир тану бир жон бўлиб, улуғ айём – Наврўзга пешвоз чиқаяпти. Ғозғон шаҳри марказида "Наврўзинг - янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами сайллари бўлиб ўтди.
Сумалак, бойчечак, лола, гул сайллари ҳам Наврўз байрами тизимини ташкил этади. Шу куни одамлар кўм-кўк қирларга, адирларга, тоғларга сайлга чиққан, табиатнинг гўзаллигидан, бетакрорлигидан баҳраманд бўлдилар. Байрам тадбирларида Нурота туман ҳокими Умарбек Халилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Файзиевнинг ишончли вакили Абдулла Рўзиқулов, туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этиб, аҳолини шарқона янги йил билан табрикладилар.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Рахимова иштирокида концерт дастури улоқ - кўпкари ўйинлари билан уланиб кетди. Республикамизнинг барча вилоятиларидан келган чавандозлар майдонда ўз маҳоратларини кўрсатиб, томошабинларни хушнуд этдилар.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!