ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Новости
  • Встреча с избирателем!

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотган Олий Мажлисга Мурожаатномасини чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси янги сайланган парламент аъзолари олдига давр руҳига ҳамоҳанг тарзда ишлаш, халқнинг ишончини оқлаш, меҳрини қозониш масъулиятини юкламоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, амалий ишга киришиш вақти келди, халқимиз учун эртага эмас, балки бугундан яхши яшаши учун шароитлар яратилишига масъулмиз.
Мурожаатномада кўзда тутилган ислоҳотларни аҳоли орасида кириб бориши учун халқ вакили сайланган ҳудуд аҳолиси билан учрашувлар ташкил этиш, фуқаролар қабулини уюштириш, ўрганилган муаммолар бўйича аниқ дастур ва “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилиб, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда учрашувлар, сайёр қабулллар ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари Қўмитаси аъзоси Файзиев Улуғбек Ғаниевич Қизилтепа туманидаги ўзи сайланган ҳудудидаги маҳалла фуқаролари билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари ҳамда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда туманидаги “Хомработ”, “Тавоис”, “Кулолон”, “Кушарти”, “Баланд Ғардиён”, “Майта” каби маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувларда Мурожаатномада илгари сурилган вазифалар, депутатлар олдида турган долзарб масалалар юзасидан аҳолига тўлиқ маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашувларда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Сенаторнинг туман аҳолиси билан эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувлари фуқароларнинг жамият ишига дахлдорлик туйғуларини шакллантирмоқда. Тадбирда кўтарилган муаммолар ўрганилиб, тегишлилиги бўйича ташкилот-корхона раҳбарларига тақдим этиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўрилишига келишиб олинди.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!