• Адрес: Р. Узбекистан, Навоийская область, 210100, Навои, ул. Навои, 6

  • Контакты: +998 78 770 20 20
    +998 78 770 25 50
    elegant5@mail.ru

Карманада замонавий агромажмуа ташкил этилди


Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Кармана тумани «Сардоба» маҳалласи ҳудудида замонавий иссиқхона, мевали боғ, узумзор ташкил қилиш ва 12 гектар майдонда полиз экинларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳага кўра 1 гектар ер майдонида иссиқхона кўчатлари етиштириш ва 9 гектар ер майдонида помидор, бодринг, булғор қалампири ва қулупнай етиштириш учун гидропоника усулида иссиқхона қуриш ишлари бошланди. 20 гектар ер майдонида мевали боғ ва 20 гектар узумзор ташкил этилмоқда. Шунингдек, 6 гектарга тарвуз, 2 гектарга ловия, 2 гектарга мош ва 2 гектар ер майдонига қовоқ экилмоқда. Бу жараёнларни кузатиш мақсадида 18 апрель куни республикадан ташриф буюрган масхсус комиссия вакиллари, вилоятдаги мутассади ташкилот ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Барча агротехник тадбирлар карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Замонавий агромажмуада 30 нафардан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланди.




Приглашаем партнеров, клиентов и дилеров к

сотрудничеству!