• Адрес: Р. Узбекистан, Навоийская область, 210100, Навои, ул. Навои, 6

  • Контакты: +998 78 770 20 20
    +998 78 770 25 50
    elegant5@mail.ru

Встреча с избирателем


Куни кеча Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Олий Мажлис Сенати аъзоси, “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев компания таркибидаги корхоналар ишчи-ходимлари ва ёшлар билан ўтказилган учрашув юқоридаги масалаларга бағишланди. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, ҳар бир фуқаро, айниқса ёшлар ўзининг турмуш шароитини яхшилаши учун оилавий даромадини ошириши, ўз бизнесини бошлаши учун ҳаракат қилиши, замон билан ҳамнафас бўлиши учун ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Айниқса, ёшларга ўз бизнесини бошлаш учун қатор имкониятлар яратилаётган пайтда ҳар бир ёш нафақат ўзини, балки ёнидаги дўстларини ҳам иш билан таъминлашга қаратилган ташаббусларни давлат томонидан қўллаб қувватланиши, улар учун барча шароитлар яратиб берилиши таъкиланди. Учрашувда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Жамшид Ходжаев иштирок этиб, ишчи- ходимларни янги қабул қилинган қонунлар моҳияти билан таништириб, ўз сўзида оилавий ажримлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ёшлар тарбиясидаги камчиликлар, оммавий маданият таъсири каби долзарб муаммолар ҳақида гапириб ўтди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва ёшларни илмга қизиқтириш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш кун тартибидаги асосий вазифалардан бири бўлди.
Тадбирда сенаторлар ишчи-ходимларни қийнаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар ва тушунтиришлар бердилар.


Приглашаем партнеров, клиентов и дилеров к

сотрудничеству!