ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • Компании
  • 50 МИНГ ДОНА ТИББИЙ НИҚОБЛАР БЕПУЛ ТАРҚАТИЛМОҚДА.



Халқимизда “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” деган доно мақол бор. Бугун дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиб, унга қарши қаттиқ кураш олиб борилмоқда. Юртимизда ҳам бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, куни кеча Президентимизнинг халқимизга мурожаатида бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади, деб таъкидладилар.
Айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилаётган бир даврда жамиятимизда фойдаси тегмаса ҳам, қиладиган иши ваҳима тарқатиш ва ёлғон хабарларни тўқиб чиқариш бўлган айрим инсонлар ҳам учраб турибди. Баъзи ваҳимага берилган юртдошларимиз эса озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаш, йўл-кира харажатларини икки-уч бароваргача ошириш, шахсий манфаатини ўйлаб миш-мишлар тарақатаётгани ачинарли ҳолдир. Афсуски, шу вазиятда айрим “тадбиркорлар” тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини сунъий ошириб, ҳамёнларини тўлдириб олиш пайида юрганлари ҳам топилади.
Бу вазиятда кўпчилик тадбиркорлар ҳам ўзининг озгина бўлсада ҳиссасини қўшиш, аҳолида ишончни барқарорлаштириш борасида қатор хайрли ишлар қилишаётганлиги таҳсинга сазовор.
Бугун коронавирус пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятда ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқараётган корхоналар ҳажмни кўпайтириши учун ишлаб чиқаришни янада кучайтириш билан бирга уларнинг сифатига эътибор қаратишлари зарур. Аҳолининг ҳимоя ниқобларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида компаниямизда ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 50 минг дона тиббий ниқоблар вилоятимиз аҳолисига бепул тарқатилмоқда.
Биз ушбу вазиятда ёлғон хабарларга ишонмасдан, ваҳимага берилмасдан хотиржамликни сақлашга, ҳозирги шароитдан келиб чиқиб шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишликни унутмаслигимиз керак.

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,
“Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!