ZARAFSHAN GOLDEN GROUP


рады приветствовать вас на своем сайте!

Мы предлагаем:

Строительство объектов по всему Узбекистану, товары и услуги строительства и производства для всей страны!

ГОСТИНИЦЫ "ZARAFSHAN-GRAND"


Высочайший сервис для вашего отдыха, развлечений и здоровья!

Наш девиз:

Качественное строительство для комфортной жизни и творчества!
  • ---
  • Встреча с избирателем!

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида янги сайланган парламент аъзолари жойларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

 Шу йилнинг 7 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари Қўмитаси аъзоси Улуғбек Файзиев Ғозғон шаҳарчаси ҳудудидаги маҳалла фуқаролари билан учрашуви ва сайёр қабуллари бўлиб ўтди. Тумандаги Шайхон, Гулистон, Тумор ва Мармаробод маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувларда Мурожаатномада илгари сурилган вазифалар,  депутатлар олдида турган долзарб масалалар юзасидан аҳолига тўлиқ маълумотлар берилди. Учрашувларда депутат обрўси ва нуфузини ошириш, маҳаллий кенгашларнинг иш жараёни, иш тартиби, иш режаси муҳокама қилинди.

 Шунингдек, учрашувларда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар олдилар. Ҳудуддаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиларига бадиий китоблар тўплами, 30-сон "Юлдуз" МТМга совғалар, Гулистон ва Шайхон маҳалласида яшовчи иккита боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оила бекаларига тикув машиналари топширилди.

 Тадбирларда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари Қўмитаси раиси Эркин Гадоев иштирок этди.

Добро пожаловать в Zarafshan Golden Group!

Группа высокотехнологичных компаний по производству строительных материалов, текстиля, услуг в сфере строительства, гостиничного и ресторанного бизнеса!